3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди.

Унга кўра, 22,3 трлн сўмлик чора-тадбирлар, шу жумладан, 20,1 трлн сўмлик солиқ ва кредит тўловларини кечиктириб туриш белгиланган.

Молия вазирлиги ушбу фармонда кўзда тутилган чоралар ҳақида батафсил маълумот берди:

  • 2020 йил 31 декабрига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарлари — жами 20 турдаги, жумладан, 13та озиқ-овқат ва 7 турдаги гигиена маҳсулотлари импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди — 125 млрд сўм;
  • март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди — автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади — 570 млрд сўм;
  • карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади — 2 млрд сўм;
  • ижтимоий нафақа олиш учун ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар камайтирилади;
  • туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади — 135 млрд сўм;
  • карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Ушбу имтиёз қарийб 150 минг якка тартибдаги тадбиркорга катта кўмак бўлади — 400 млрд сўм;
  • тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. Тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин.
  • жорий йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги