13:40 / 04.04.2020
6601

Тахиатош ИЭСда ишлаб чиқариш қувватлари оширилди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида, 3 апрель куни Тахиатош Иссиқлик Электр Станциясида (ИЭС) 280 МВт қувватдаги буғ-газ қурилмаси ишга туширилди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу йирик инвестицион лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Тахиатош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита газ-буғ қурилмаларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бажарилди, деб хабар беради «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати.

Лойиҳа замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилди. Янги буғ-газ қурилмасининг ишга турилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг яхшиланишини кўзда тутади.

Top