Шотландия бош шифокори карантинни бузгани учун истеъфога чиқди
Шотландия бош шифокори Кэтрин Кэлдервуд коронавирус пандемияси вақтида карантинни икки марта бузгани учун истеъфога чиқди.
Бу ҳақда Шотландия ҳукумати хабар қилди.
У бош шифокор сифатида одамларга уйда қолишни тавсия қилишига қарамасдан, ўзи бунга амал қилмай, дам олиш кунлари соҳилбўйида жойлашган ҳордиқ чиқариш уйига борган. Унинг ҳаракатланиши The Scottish Sun нашри фотомухбирлари объектига муҳрланган. Шунингдек, Кэлдервуд карантин тартибини икки марта бузгани аниқланган ва бу жамоатчилик томонидан унинг янада қораланишига олиб келган.
Бош шифокор қоидаларни бузгани ва ноўрин хатти-ҳаракатлари учун узр сўраган ва Шотландия ҳукумати матбуот анжуманларидан четлатилган. Шотландия бош вазири Никола Стержен Кэлдервудни ҳимоя қилишга уринган, бироқ охир-оқибат уни истеъфога чиқаришга қарор қилинган.
“Бугун кечки пайт биринчи вазир билан яна бир суҳбатимиз бўлиб ўтди ва қилмишимга асосли эътибор коронавирус пандемиясини енгиш учун мамлакатга ёрдам беришда ҳукумат ва тиббий ходимларни фавқулодда муҳим ишидан чалғитиши мумкинлигига рози бўлдик. Мен бош шифокор лавозимидан юракда оғриқ билан истеъфога чиқмоқдаман”, деб айтган Кэлдервуд.
Мавзуга оид
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
11:37 / 17.08.2024
Шотландия оролларида Ердаги музлик даврига оид муҳим далиллар топилди
20:53 / 29.04.2024
Шотландиянинг биринчи мусулмон бош вазири Юсуф истеъфога чиқди
15:56 / 06.01.2024