Жаҳон соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча 5,9 млн ҳамшира талаб этилаётгани маълум қилинди
Коронавирус пандемияси дунёда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга ўткир эҳтиёж борлигини кўрсатди. Жумладан, жаҳон соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча 5,9 млн ҳамшира жалб қилиниши талаб этилади.
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Дунёда ҳамширалик ишининг ҳолати” маърузасида айтиб ўтилган.
“Дунёда ҳамширалик хизматининг 28 млнга яқин ишчиси бор. 2013 йилдан 2016 йилгача уларнинг сони 4,7 млн нафарга ошди. Бироқ бутун дунёда ҳамширалар тақчиллиги сақланиб қолмоқда ва у 5,9 млнни ташкил қилади”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ.
Таъкидланишича, ҳамширалар тақчиллиги Африка, Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси ва Лотин Америкасининг бир қатор давлатларида кучли сезилади. Ҳамширалар тақчиллигининг 89 фоизи (5,3 млн) даромади ўртачадан паст давлатларга тўғри келади.
Таъкидланишича, Европада ва Шимолий ҳамда Жанубий Америка давлатларида ҳамшираларнинг ўртача ёши бошқа давлатлардаги тиббий ходимларнинг ёшидан анча каттароқни ташкил қилади. Бу давлатларда ёш мутахассисларнинг келишини таъминлаш ва “ходимларни соҳада ушлаб қолиш бўйича чораларни кучайтириш” тавсия қилинган. Мутахассислар, шунингдек, ушбу касбда “катта гендер дисбаланс” мавжудлигини, унда фаолият юритаётганларнинг 90 фоизи аёллар эканини қайд қилиб ўтишган. Бироқ шунга қарамай, аёллар “соғлиқни сақлаш тизимида жуда кам ҳолатларда раҳбарлик лавозимларини эгаллайдилар”.
Мутахассисларнинг тавсиясига кўра, ҳамширалар етишмаслигининг олдини олиш учун бу муаммога тўқнаш келувчи давлатлар ушбу соҳадаги битирувчилар сонини ўртача 8 фоизга ошириши ва бу билан бир қаторда улар учун иш ўринлари ташкил этишлари лозим бўлади. Бу билан боғлиқ харажатлар аҳоли жон бошига йилига 10 долларни ташкил қилади.
Ушбу маъруза илк бор эълон қилинмоқда. Унинг чиқарилиши 7 апрелда нишонланувчи Жаҳон саломатлик кунига аталган. ЖССТ 2020 йилни Халқаро ҳамширалик ва акушерлик хизматлари ишчилари йили деб эълон қилди. Шу сабабли жорий йилда Саломатлик кунининг шиори “Ҳамширалар ва акушерларни қўллаб-қувватлаймиз” деб янграйди.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024
ЖССТ mpox билан касалланиш 22 ой ичида рекорд даражага чиққанини маълум қилди
10:30 / 23.10.2024