Андижон тиббиёт институти клиникасида навбатчиликда турган шифокорда коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, клиникадаги 618 нафар ходим ва бемор карантинга олинган эди.
Шунингдек, Андижон шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида фаолият юритувчи шифокорда ҳам вирус қайд этилгач, муассасадаги 252 ходим «Баркамол авлод» спорт мажмуасининг ётоқхонасига карантинга ўтказилган.
Вилоят штабидан Kun.uz`га маълум қилишларича, 14 кун давомида ҳар иккала муассасадан карантинга олинганлар орасида касаллик аниқланмаган.
Карантинга олинганларнинг 849 нафари – Андижон вилоятининг турли туман ва шаҳарларидан бўлиб, 21 нафари эса бошқа вилоятлар (Намангандан 10 киши, Фарғонадан 9, Тошкент вилоятидан эса 2 нафар)дан бўлган.
870 киши махсус ташкил этилган автобусларда ўз уйларига кузатиб қўйилди.


















