Жорий йил 6 апрелдан эътиборан янги автомобиль сотиб олган фуқаролар UzAuto Motors компаниясининг 29та расмий дилерлик корхоналарида автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиларини олишлари мумкин.
“Рўйхатда келтирилган автосалонлардан автомобиль харид қилган фуқаролар мазкур хабар эълон қилинган кун, яъни 13 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларини 10 кун ичида рўйхатдан ўтказмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг белгиланган моддаларига асосан жавобгарликка тортилади”, - дейилади компания хабарида.
Қайд этилишича, компания ИИВ ЙҲХББ билан келишган ҳолда рўйхатга киритилмаган дилерлардан (рўйхатга киритилган 29 та автосалонлардан ташқари) автомобиль харид қилган фуқаролар автомобилларини карантин даври тугаганидан сўнг ДЙҲХХда давлат рўйхатидан ўтказишлари мумкин.
Шу билан бирга, мамлакатда коронавирус пандемияси даврида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 23 март кунидан ДЙҲХХнинг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим-бўлинмалари фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Билдирилишича, шу сабабли фуқаролар томонидан жорий йилнинг 23 март кунидан сўнг сотиб олинган транспорт воситаларининг эгалари карантин тугагандан сўнг 10 кун муддатда автотранспорт воситасини расмийлаштириши лозим, акс ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг белгиланган моддаларига асосан жавобгарликка тортиладилар.
Янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказиладиган дилерлик корхоналари рўйхати:
"ХОРАЗМАВТОТЕХХИЗМАТ" МЧЖ
"BOBUR TRANS LOGISTIK" (Хоразм вилояти)
ФАРҒОНА "АВТОТЕХХИЗМАТ-Ф" (Фарғона вилояти)
"КОКАНД АВТО ТРЕЙД" (Фарғона вилояти)
NURAFSHON AVTOCENTR (Тошкент вилояти)
"СИРДАРЁ АВТОТЕХХИЗМАТ" (Сирдарё вилояти)
"ОҚ ОЛТИН АВТОТЕХСЕРВИС" (Сирдарё вилояти)
"СУРХОНДАРЁ АВТОТЕХХИЗМАТ" (Сурхондарё вилояти)
"СУРХОН АВТОСАВДО" (Сурхондарё вилояти)
"САМАРҚАНД АВТОТЕХХИЗМАТ" (Самарқанд вилояти)
"АВТО БИНОКОР СЕРВИС" (Самарқанд вилояти)
"QARAQALPAQAVTOTEXXIZMET" (Қорақалпоғистон Республикаси)
















