Президентнинг “Давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш ва бўш турган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш учун сотишдан олдин тайёргарлик ишларини амалга ошириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали хусусийлаштиришнинг муваффақиятли натижаларини таъминлаш бўйича акциядорлик жамияти шаклида “UzAssets” инвестиция компаниясини;

давлат эгалигида сақланадиган корхоналарда илғор корпоратив бошқарув амалиётини татбиқ этиш орқали уларни самарали бошқариш бўйича Корпоратив бошқарув Лойиҳа офисини;

фойдаланилмасдан турган объектлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларни хўжалик фаолиятига жалб этиш орқали инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш бўйича давлат муассасаси шаклида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар:

а) “UzAssets” инвестиция компаниясининг асосий вазифалари этиб:

корхоналарни сотишдан олдин тайёрлаш, шу жумладан инвестициявий жозибадорлигини ошириш, бу борада самарали механизмларни жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишларни ташкил этиш;

корхоналар фаолиятини комплекс таҳлил қилиш (due diligence), инвестициявий “диагностика”сини ўтказиш, “бенчмаркинг” усулида таққослаш орқали ривожланиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш;

корхоналарнинг даромадлилик нормасини халқаро амалиётдаги мезонлар асосида таҳлил қилиш (IRR, NPV, EBITDA ва бошқалар);

устав капиталига берилган акция пакетларини (улушларини) самарали бошқариш, корхоналарни ички ва ташқи бозорларда рақобатлаша оладиган (market oriented) корхоналарга айлантириш;

салоҳиятли инвесторларнинг рўйхатини шакллантириш (short-list);

инвестиция воситачиларини жалб этган ҳолда “Road Show” дастурларини ишлаб чиқиш ва мақсадли аудиториялар учун тақдимотлар ўтказиб борилишини ташкил этиш;