Ўзбекистон миллий жамоасининг барча ёш тоифасидаги жамоалари сафида гол урган ягона футболчи саналмиш Александр Гейнрих турли йилларда ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоага футболимизнинг номдор вакиллари ҳамда ҳозирда фаолиятини давом эттираётган 4 нафар футболчини киритган.

Бош мураббий сифатида эса тарихида илк марта - Ўзбекистон ёшлар жамоаси билан 2003 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган марҳум мутахассис Виктор Борисов танланган.

Александр Гейнрихнинг рамзий жамоаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Игнатий Нестеров

Ҳимоячилар: Февзи Давлетов, Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Виталий Денисов.

Яримҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Темур Кападзе, Миржалол Қосимов

Ҳужумчилар: Анвар Солиев, Максим Шацких, Элдор Шомуродов.

Бош мураббий: Виктор Борисов.