Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
Сув хўжалиги вазирлиги жамоасига янги ўринбосар таништирилди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорига мувофиқ Воҳиджон Муҳаммаджонович Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, тайинловга қадар у вазирлик ҳузуридаги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 25 октябрда “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сонли қарори қабул қилинган.
Унга асосан вазир ўринбосарининг зиммасига сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, илмий ишланмалар натижаларини, сув хўжалигини бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг илғор усулларини амалиётга фаол жорий этиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда сув хўжалигининг суғориш тизимларини модернизация, реконструкция қилиш ва таъмирлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар юклатилган.
Мавзуга оид
21:07 / 10.05.2024
Иссиқхоналарга кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизгача қисми қоплаб берилади
11:41 / 12.02.2024
Ўзбекистонда 75 та йирик канални бетонлашга бюджетдан 680 млрд сўм ажратилган
18:30 / 04.01.2024
Сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерларга имтиёзлар берилади
19:30 / 12.12.2023