Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш давомида жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, хорижий давлатлар тажрибаси ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш, ўқув юкламаларни ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш, босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш каби масалаларга алоҳида урғу берилди.

Албатта, ҳозирда давом этаётган масофавий таълим бериш жараёни катта тажриба мактаби бўлди. Биз таълим соҳасида яна бир асосий масофадан таълим бериш ва олиш поғонасини забт этдик.

Битириш қандай бўлади?

2019-2020 ўқув йилида Самарқанд давлат чет тиллар институтида бакалавр таълим йўналишлари бўйича 594 нафар, магистратура мутахассисликлари бўйича 103 нафар, жами бўлиб 697 нафар битирувчи талабалар ўқишини тамомлайди, — дейди Самарқанд Давлат чет тиллар институти ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Илҳомжон Тўхтасинов.

Илҳомжон Тўхтасинов, СамДЧТИ ректори

Институт битирувчи курс талабаларининг якуний назоратлар, якуний давлат аттестациялари, битирув малакавий иш ҳимоялари, шунингдек, магистратура мутахассисликлари бўйича магистрлик диссертациялари ҳимоялари масофавий тарзда онлайн тест синовлари ва тақдимотлар шаклида