Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нарпай ва Пайариқ туманларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг факультетлари очилади
Самарқанд вилоятининг иккита туманида Самарқанд чет тиллар институтининг филиаллари очилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан эндиликда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги хизмат кўрсатиш техникуми ҳамда Пайариқ туманидаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежларида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг «Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил» (инглиз тили) ва «Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили» факультетлари очилади.
Қайд этилишича, 17 апрель куни соҳага тегишли масъул раҳбарлар Нарпай ва Пайариқ туманларига боришган. Улар таълим сифати, ўқув биносини таъмирлаш, талабаларнинг замонавий таълим олишлари учун зарур имкониятларни яратиш ва бошқа амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифаларни белгилаб олишган.