Ўзбекистон | 10:07 / 09.05.2020
59267
1 дақиқада ўқилади

Сардоба фожиаси: «Аср қурилиши»дан қолган манзаралар

Сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32 381 гектар майдонлари талафот кўрган.

2020 йил 1 май куни Ўзбекистонда катта эҳтимол билан 1966 йилги зилзиладан кейинги ярим аср ичидаги энг йирик офат рўй берди – «Сардоба» сув омбори қуриб битказилганига уч йил ўтар-ўтмай дамбанинг бир қисми ўпирилиб, тошқин рўй берди. 

Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, бир инсон бедарак йўқолди. Нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистонда ҳам минглаб инсонлар бошпанасиз қолди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32 381 гектар майдонлари талафот кўрган.

Тошқин сувлари ушбу туманларнинг 10та маҳалла фуқаролар йиғини, 23та аҳоли пункти, ҳудудлардаги 4711та турар ва 277та нотурар жой объектларига ҳамда 30 718 гектар экин майдонларига зарар етказган.

Мавзуга оид