Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Рамазон ҳайитини уйда нишонлашни сўради
Ҳозирда Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда бу касалликни юқтирганлар 290 мингдан ошган, 2,7 минг киши вафот этган.
Россия президенти Доғистон раҳбарияти ва жамоат вакиллари билан ўтказилган йиғилишда коронавирус тарқалиши сабабли мусулмонлардан Рамазон ҳайитини уйда нишонлашни сўради.
Унинг қайд этишича, Доғистонда бу байрамга чин дилдан ёндашишларини ва урф-одатларни эъзозлашларини қайд этди.
«Руҳонийлар исломга эътиқод қилувчиларни ҳозирги даврда бу байрамни уйда нишонлаш, жамоавий намозлар ва дўстлар даврасида нишонлаш анъанасидан воз кечишга чақираётганларини биламан», — деди Путин.
У «уларнинг бу чақириғига албатта қулоқ солиниши»га умид билдирди.
Путин мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи 23 майда ниҳоясига етишини эслатиб ўтди.
Ҳозирда Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда бу касалликни юқтирганлар 290 мингдан ошган, 2,7 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30 / 23.06.2026