Россия барча мамлакатларнинг дипломатик идораларига Давлат Думасига сайлов куни элчихоналар олдидаги намойишларни тақиқлашни сўраб нота юборди. Бу ҳақда Россия ТИВ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Максим Райдер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ноталарда Москва «сайлов участкаларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўришни, жумладан, сайлов куни намойишларни тақиқлашни» сўраган. Тадбирлар овоз бериш хавфсизлигига айнан қандай таҳдид солиши аниқлаштирилмаган.
Россия хорижий давлатлар ўз халқаро мажбуриятларини виждонан бажаришига умид қилади, бироқ ўзи ҳам «қўл қовуштириб ўтирмайди», деб қўшимча қилди Райдер.
IX чақириқ Давлат Думаси депутатлари сайлови уч кун – 18 сентябрдан 20 сентябргача бўлиб ўтади.









