Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди

Антиқа шаклдаги дўл Нуэво-Леон штатида ёғган. Унинг доналари коронавируснинг тожига ўхшаш бўртмаларга эга бўлган. 

Жаҳон метеорологик ташкилоти мутахассиси Жозе Мигель Винас дўл доналари суратларини ўрганиб, уларнинг антиқа шаклга эгалигида ҳеч қандай ғайритабиий нарса йўқлигини айтган.

“Кучли довуллар вақтида турли ўлчамдаги дўл доналари бир-бирига урилганда парчаланиб, турли антиқа шаклларга, жумладан шундай бўртмалар ҳосил қилиб бирлашади”, деб тушунтирган ушбу ҳолатни мутахассис.