Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
USAID Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиради
USAID Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини ошириш ва амалга ошириш тўғрисида маълум қилди.
28 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори ёрдамчиси Глориа Стиль иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокаралар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев иштирокида видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.
Глориа Стиль фақат Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида USAID йўналиши бўйича 120 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги лойиҳалар амалга оширилганини таъкидлади. 2020 йилда коронавирус тарқалишига қарши кураш, жумладан лаборатория базалари салоҳиятини кенгайтириш ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун USAID Ўзбекистонга 3,8 миллион доллар ажратди.
Қайд этилганидек, «Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси фермерларга мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилишнинг замонавий усулларини жорий этишда ёрдам берди. Ушбу йўналишдаги муваффақиятли ҳамкорликни давом эттириш мақсадида, USAID «Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш» дастурини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Суҳбат чоғида, шунингдек, савдони ривожлантириш, энергетика соҳасини модернизация қилиш, ўрта ва олий таълимни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш каби соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
23:28 / 29.08.2025
USAID расман ёпилади – Марко Рубио
07:36 / 28.07.2025
Трамп ёрдам ва ОАВ учун харажатларни қисқартириш ҳақидаги қонунни имзолади
08:30 / 19.07.2025
АҚШ Сенати USAID ва иккита ОАВга давлат харажатларини қисқартиришни маъқуллади
20:58 / 08.07.2025