Тошкентда коронавирус беморларининг яна бири вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан бири ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этгани тўғрисида маълум қилди. Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 15 нафарга етди.
«1957 йилда туғилган пойтахтлик Х.да шу йилнинг 30 май куни Covid-19 аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.
Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ невропатолог, кардиолог, вирусолог, пульмонолог, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда коронавирус беморлари ўлими билан боғлиқ ҳолат охирги марта 26 май куни Самарқандда қайд этилганди.
Шу вақтгача Тошкентда 6, Наманганда 4, Самарқандда 2, Фарғона ва Сурхондарёда биттадан ўлим рўй берганди.
31 май куни соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш билан боғлиқ 3583та ҳолат аниқланган, беморларнинг 2837 нафари соғайган. Шифохоналарда 731 бемор даволанмоқда, улардан 9 нафари оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022