Жамият | 09:10 / 04.06.2020
36049
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ecover билан ёз жазирамасининг ечими осон!

Бу қанчалик зиддиятли туюлмасин, аммо, ёз фаслида бино салқин бўлиши учун унинг иссиқлик изоляциясини мустаҳкамлаш талаб этилади. Ташқарида ҳаво жуда иссиқ, уйнинг ичи дим, кондиционер эса электр ҳисоблагични беминнат айлантириб, тўхтамасдан ишлаб ётибди. Таниш ҳолатми? Унда уйнинг ичидаги салқинлик қаерга йўқолмоқда?

Том орқали 25% салқинлик ёки иссиқлик парланиб чиқиб кетади. Шифер ёки профнастил қуёш нурлари остида тез қизиб, бунинг оқибатида том остида ёки мансардада нафас олиб бўлмайдиган даражада ҳаво дим бўлиб кетади. Шу иссиқлик хоналарга ҳам ўтади. Ecover минерал пахтаси сизни бундай муаммолардан халос қилиш учун ажойиб ечимдир.

Албатта, томни иситгич билан қоплаш – уй термал изоляциянинг бир қисми холос. Бироқ, ҳатто бу каби кичик ҳаракат ҳам ёз ойларида бино ичидаги салқинликни сақлашга анча ёрдам беради. Ўзингизга уй қуриш, мансардани жиҳозлаш ёки пардоз таъмирини бажариш пайтида томга Ecover минерал пахтасини ётқизишни унутманг. Бу ишни устани жалб қилмасдан иситгични томда бир неча қават шаклида ётқизиб осонгина бажаришингиз мумкин.

15-20 см тавсия этилган қалинликда 300 м² катталигигача бўлган қоплама 2,5-3 млн сўмга айланади. Бу билан сиз уйингизда қулай микроиқлим яратасиз ва кондиционерни туну-кун ишлаш машаққатидан халос қиласиз. Яна Ecover иситгичини 50 йилдан ортиқ ишлатиш мумкинлигини ҳисобга олсак, ёз ва қиш ойларида электр энергияси ва табиий газ учун сарф этиладиган мўмайгина маблағни ҳам тежаб қолган бўласиз.

Бундан ташқари, товуш изоляцияси сизга ёқимли бонус сифатида тақдим этилади. Ташқарининг ёқимсиз шовқини сизни ортиқ безовта қилмайди. Ecover минерал пахтаси бошқа иситиш материалларидан ўзининг универсаллиги билан ажралиб туради. У девор, пол, том сингари бинонинг исталган бўлагига мос келади.

Ecover маҳсулотининг бошқа афзалликларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Ёнғинга чидамли. Минерал пахта ёнмайди ва ҳатто 700 оС ҳароратда ҳам ўзининг хусусиятларини йўқотмайди.
  • Нам ўтказмайди. Минерал пахта нам ўтказмайди, ҳўлланган тақдирда эса тезда қурийди.

Шу билан бирга, Ecover минерал пахтасининг ноорганик таркиби унинг кемирувчилар ва ҳашаротларга макон бўлишига асло йўл қўймайди.

Иситгични ҳозир томда осонгина қўллаш орқали, уйингиз ёзда салқин, қишда эса иссиқ бўлади.

Дарвоқе, Ecover минерал пахтасидан фойдаланиб, сиз кондиционерни камроқ ишлатасиз, ҳамда ўз-ўзидан шамоллаш ва иммунитетни заифлаштириш хатарларини бартараф этасиз. Пандемия шароитида эса, кучли иммунитет соғлом ва узоқ умр кечириш гаровидир.

Мурожаат учун телефонлар:

+99897 157 74 77

+99899 830 00 96

+99897 460 78 77

+99897 409 78 77 (водий вилоятлари учун) 

Қўшимча маълумотлар учун:

Сайт: www.ecover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид