Раҳматулло Атамуротов «MacCoffee» акциясидаги биринчи Cobalt ютуғини «ёқиб» юбориши мумкин эди
Ўтган шанба куни PSM Auto автосалонида чиндан ҳам эсда қоларли воқеа содир бўлди – Раҳматулло Атамуротов MacCoffee 3 in 1 Original ютуқ сифатида таклиф этаётган 12 та Chevrolet Cobalt автомобиллардан дастлабкисини қабул қилиб олди. Бизнинг омадли иштирокчимиз ажойиб ютуғини олиш учун Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидан ташриф буюрди ва уйига ўзининг шахсий автомобилида қайтиб кетди.
Минг афсуски, карантин билан боғлиқ вазият туфайли компания автомобилни топшириш мўлжалланган кенг қамровли маросимни бекор қилишга мажбур бўлди. Фақат ютуқ эгасига барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда Chevrolet Cobalt автомобили тантанали равишда топширилди.
«1,2,3 га ютуқлар» акцияси 2020 йилнинг 1 февралидан 2021 йилнинг 28 февралига қадар бўлиб ўтади. MacCoffee 3 in 1 Original маҳсулотининг ҳар бири промо қадоғида ноёб ва ўзига хос код мавжуд. Шу кодни 3223 қисқа рақамига йўллаган иштирокчи дарҳол код ютуқли ёки йўқлигини билиб олиши мумкин. Акция давомида 12 та Chevrolet Cobalt автомобили, 1000 дона смартфон ва 100000 кишининг баланси тўлдириб берилади. Бугунги кунга келиб 230 та смартфон эгаларига топширилди, 24800 баланс тўлдирилди.
Омадли ғолибимиз Раҳматулло Атамуротов ўзининг ютуқ эгаси бўлиш тарихи билан ўртоқлашди:
«Ўзим хоразмликман. Акция ҳақида дўконда осиб қўйилган эълон орқали билдик ва бизга қизиқарли туйилди. Мен ва акам MacCoffee қаҳвасини анчадан бери биламиз ва истеъмол қиламиз. Танловда иштирок этишга қарор қилдик ва 13 март куни акам билан кодларни жўната бошладик.
Ошхонамизда иситиш печидан фойдаланамиз. Биз сашет (йиртилувчи пакетча)ларни очиб, қаҳвани банкага тўкиб олардик ва промо кодларни жўнатардик. Натижа кўрсатилган SMS етиб келиши билан сашет ютуқли бўлмаса, уни дарҳол оловга улоқтирардик. 10-20 тача қадоқни очганимиздан сўнг айнан ютуқли сашетга етиб бордик. Ана шунда ҳаммаси кинодагидек кечди – худди мана шу сашетга тегишли кодли SMS ҳеч жўнайвермайди. Ва ниҳоят жўнатганимиздан кейин ҳам жавоб ҳаяллади. Бу орада биз айни шу сашетда ютуқ йўқ, деган хулосага келдик ва уни ҳам печкага улоқтирдик. Худди шу пайтда жавоб йўлланган SMS етиб келди!
Мен машина ютиб олдим!!! Печь томон отилдим ва сашетни чиқариб олдим. Унинг четлари куйишга улгурганди ҳатто. Уёғи худди тушдагидай кечли. Колл-марказга уландим ва мен чиндан ғолиб бўлганимни тасдиқлашди!
Акция ташкилотчиларига катта раҳмат айтмоқчиман. Бундай ютуқ тўғрисида орзу ҳам қилмагандим! Нари борса телефон ютарман, деб ўйлагандим, омадни қаранг! Энди ўз автомобилим бор, қолаверса, қаҳвага ҳам гап йўқ!», – дейди у ҳаяжон билан.
Ғалабанинг ана шундай, Голливуд блокбастерига арзигулик тарихи бор.
Бу билан биз тақдим этаётган ажойиб ютуқлар тугаб қолмади. Тақдирлаш маросим ўртасида автосалонга Фазлиддин Ғойибназаров кириб келди. Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган 2016 йилги олимпиада ўйинлари чемпиони, 2015 йилдаги Жаҳон ва Осиё чемпионати кумуш медали совриндори, бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида қатор халқаро турнирлар ғолиби Фазлиддин Ғойибназаров билан бирга ташриф бурган машҳур ўзбек дзюдочиси Ихтиёр Ибрагимовлар акция ғолиби билан суратга тушишди ва табриклашди.
MacCoffee қаҳвасидан ичинг ва ўз омадингизни сиз ҳам синаб кўринг!
Инстаграм: @maccoffee3in1.uz
Расмий сайт: maccoffee.uz
Кодларни 3223 қисқа рақамига жўнатинг ва балки Chevrolet Cobalt автомобилининг омадли соҳиби айнан сиз бўлишингиз мумкин!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:10 / 27.05.2023
MacCoffee бренди “2022 йилда Ўзбекистонда 3ин1 қаҳвалар орасида етакчи” деб эълон қилинди!
15:30 / 27.05.2022
MacCoffee бренди “2021 йилда Ўзбекистонда ЭНГ ОММАБОП 3 таси 1 да қаҳваси” деб эълон қилинди
16:10 / 24.12.2021
Tashkent City'да MacCoffee'дан қайноққина байрам муҳити
16:04 / 22.03.2021