«Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр» ДК Андижон шаҳар филиали бўлим бошлиғи К.Б., фуқаро З.Д.нинг турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан К.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тезкор тадбир Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.

Андижон туман ДСИ бўлим бошлиғи устидан жиноий иш очилди

Андижон вилоят транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи қўлга олинди

Бўстонлиқда ноқонуний ер сотган мансабдорнинг сири фош бўлди

Бўстонлиқ тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Б.Ю. ўз хизмат хонасида тумандаги Қорамазор МФЙ собиқ раиси Х.М.дан муқаддам унга сохта маълумотлар тайёрлаб бергани эвазига берган 2 500 долларини қайтариб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Аниқланишича, Б.Ю. мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, 2019 йилнинг январь ойида МФЙ собиқ раиси Х.М.га маҳаллада яшовчи 4 нафар фуқаро номига хўжалик китобидан сохта кўчирма ёзиб бергани эвазига 2 500 доллар бериб, ушбу маълумотлар асосида Қорамозор маҳалласидаги захира ердан 4 нафар фуқаро номига 32 сотих ер майдони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, 2019 йилнинг ноябрь ойида ушбу ер майдонини Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарога 14 000 долларга олди-сотди шартномаси асосида сотиб юборган.

Ҳолат юзасидан Б.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28, 211-модда 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.