Маълум бўлишича, бу хабар даставвал Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг Telegram’даги каналида чиққан. Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзиеванинг айтишича, комбинат ўз ходимларининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратиб келиши, бу хабарни ҳам бошқаларга ибрат бўлиши учун ҳокимликнинг расмий каналида чиқаришга қарор қилган.

Суратга изоҳ: Айни пайтда ушбу хабар Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг Telegram’даги каналидан ўчирилган.

“Telegram’даги ботимизга келган мурожаатлар, фуқаролар томонидан юборилган суратларга асосланиб бу хабарни чиқаргандик. Бу мавзу Одноклассники’да ҳам муҳокамаларга сабаб бўлаётгани учун ҳокимлик ахборот хизмати сифатида муносабат билдириб қўйишни, ҳолат турлича талқин қилинишининг олдини олишни истагандик. Қолаверса, комбинат раҳбарияти ишчи-ходимларининг ижтимоий ҳимоясига ҳамиша алоҳида эътибор қаратиб келади, уларга тез-тез турли маҳсулотлар тарқатиб турилади. Комбинатнинг навбатдаги хайрли ишини олқишлаш, бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш мақсадида “Баракалла, ОКМК!” деган олқиш билан ушбу хабарни тарқатгандик. Бундан ҳеч қандай ғараз мақсад, комбинатни ёмонотлиқ қилиш кўзланмаган. Шуни тушунишларини истайман.

Telegram’даги ботимизга комбинат бошқарув раиси буйруғининг нусхаларигача жўнатилган. Ўша ерда ишловчи одамлардан бу ҳақда суриштирдик, улар тасдиқлашди. Буйруқ нусхаси қўлимизда борлиги учун ахборот хизматига мурожаат қилмадик. Қолаверса, суратларни ҳам ОКМК кийимида тушган ишчиларнинг ўзлари жўнатишган эди. Суратларни хабаримиз қуруқ гап эмаслигини билдириш учун жойлагандик. Лекин жамоатчилик хабарнинг мазмуни қолиб, суратлар муҳокамасига киришиб кетишини, ҳолат бу даражада шов-шувга айланишини кутмагандик очиғи.

Хабар 3 июнь куни кечки 11дан кейин эълон қилинганди. Ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилингандан сўнг 4 июнь куни соат 10ларда хабарни каналдан ўчириб ташлашга мажбур бўлдим. Шаҳар ҳокимлигининг расмий каналида 4 июнь куни ОКМК ахборот хизматининг ҳолат бўйича муносабати