Light | 18:44 / 07.06.2020
27946
3 дақиқада ўқилади

Соғлик учун зарарли маҳсулот ва таомлар

Кундалик ҳаётимизда истеъмол қилиш жараёнида таомларнинг организмга кўрсатадиган таъсири ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдиган бир қатор озиқ-овқат турлари мавжуд. Қуйидаги рўйхатда соғлиғимиз, куч ва ёшлигимизнинг яширин душманлари акс этган. Нега айнан улар? Бунинг сабаби жуда оддий, ушбу мунтазам равишда истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлар вазн ортиши, ажин ва тошмалар пайдо бўлиши, шунингдек, капилляр қон томирлари кенгайишига ҳисса қўшади.

Шакар
Албатта, рўйхатни шакар бошлаб беради. Ширинликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишнинг зарарли томонлари ҳақида аллақачон кўп нарса айтилган. Айнан шакар сўлғин, рангпар юз териси, целлюлит ва ажинлар учун жавобгардир. Албатта, ортиқча вазн учун.

Рационда ширин озиқ-овқат кўпайиши тана кислотасини ҳаддан ташқари ошириб юборади, иммунитетни пасайтиради ва қаришга қарши гормонлар ишлаб чиқаришни камайтиради. 

Табиий асал, қиём, стевия ўсимлиги шакар ўрнини босувчи фойдали маҳсулот бўла олади. Пишириқлар ўрнига қуритилган мевалар истеъмол қилиш яхшироқ. 

Спиртли ичимликлар
Ёдда тутингки, спиртли ичимликлар танага ҳеч қандай фойда келтирмайдиган бўш калория ҳисобланади. Спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш гормонал мувозанат ва жигар фаолиятини ишдан чиқаради. Бундан ташқари, алкогол қон таъминотини бузади.

Консерваланган маҳсулотлар
Консерва маҳсулотларининг аксарияти таркибида депрессия ва гормонал узилишларга олиб келадиган кимёвий қўшимчалар сақлайди. 

Қовурма таомлар
Маҳсулот қанча кўп қиёми чиқариб қовурилса, ундаги озуқавий моддалар шунча камаяди, чарчоқ ва яллиғланишни келтириб чиқарадиган оғир элементлар эса кўпаяди. Ҳатто чўғда пиширилган сабзавотлар ҳам танага фойда келтирмайди.

Газли ичимликлар
Бир стакан газли сув таркибида 10 ош қошиқ тозаланган шакар мавжуд. Бундан ташқари, ушбу ичимликлар ўз таркибида қаришни тезлаштирувчи фосфатлар сақлайди. Шунингдек, парҳезбоп газланган сувларга урғу берадиган рекламаларга ишонмаслик керак – сунъий ширин таъм берувчи қўшимчалар шакардан кўра кам зарарли эмас. Нотабиий моддалар овқат ҳазм бўлиш жараёнини секинлаштиради. 

Сут маҳсулотлари
Ҳозирда гипермаркетларда сотиладиган сут маҳсулотлари жуда кўп миқдорда антибиотик ва гормон қўшимчаларни ўз ичига олади ва улар танага инсулин моддаси сингишига сабаб бўлади. Бу терининг ҳолатига бевосита таъсир кўрсатади. Сут оқсили, казеин, шакар ва лактоза яллиғланишни, газ йиғилиши, шиш ва вазн ортишига олиб келади. Шунингдек, эчки ва қўй сутидан тайёрланган пишлоқ ҳазм қилиниши сигир сутидан тайёрланган маҳсулотларга қараганда осонроқ бўлади.

Мавзуга оид