Президентнинг “Капитал бозорини ривожлантириш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш ва акцияларни оммавий таклиф этишнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг тажриба тариқасида алоҳида шартлар асосида кўрсатилган корхоналарда акциядорлик жамиятлари акцияларини бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиш таклифига розилик билдирилади.

Акциялари алоҳида шартлар асосидаги бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиш асосида сотиладиган акциядорлик жамиятлари

РЎЙХАТИ

Қуйидагиларни алоҳида шартлар этиб белгиланади:

а) IPO ёки SPO йўли билан сотиладиган акцияларни харид қилиш учун аризаларни тўплаш жамиятнинг акциялар IPO’сини ташкил этиш ҳақидаги қарор қабул қилган ваколатли органи ёхуд акцияларининг SPO’сини ташкил этиш қарорини қабул қилган акциядор билан ушбу IPO ёки SPO’ни ўтказиш шартномаси тузилган андеррайтер ёки андеррайтерлар бирлашмаси томонидангина амалга оширилади;

б) андеррайтер акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш натижалари асосида акциялар хариди аризаларини тўплаш учун акциянинг номинал ва баҳо қийматига боғлиқ бўлмаган нарх чегараларини белгилайди;

в) IPO ёки SPO йўли билан сотиладиган акциялар уларни харид қилиш учун берилган аризаларда кўрсатилган нархлар чегараларидан келиб чиқиб, ташаббускор билан келишган ҳолда андеррайтер белгилайдиган ягона нарх асосида инвесторлар орасида тақсимланади;

г) андеррайтерга акциялар тақсимланадиган инвесторларни танлаш, шунингдек, инвесторларга IPO ёки SPO доирасида харид қилинган акцияларни сотиш тақиқланадиган муддатни белгилаш ҳуқуқи берилади.

Белгилаб қўйилишича:

Давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар, инвестицион маслаҳатчиларни саралаш, шунингдек, акцияларнинг давлат пакетларини сотиш усуллари, йўллари ва тартибини танлашда Агентлик билан келишиш шарт;