
Подполковник Илҳом Элмуродович Юсупов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И. Юсупов Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Элбек Абдуқодирович Нуруллаев Сурхондарё вилояти, Денов тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Э. Нуруллаев Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Дўстмурод Қурбонмуротович Бобоев Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Д. Бобоев Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Иброҳим Исломович Ҳасанов Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тўртинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И. Ҳасанов Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ўткирбек Маҳамматжонович Хурбоев Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ў. Хурбоев Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


















