Бугун қатор оммавий ахборот воситаларида, жумладан Kun.uz сайтида ҳам Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб “Рутан” препарати ҳақида маълумот берилди. Таъкидлаш жоиз, бу янги дори воситаси эмас, ўзбекистонлик олимлар томонидан 2015 йилда ишлаб чиқарилган. Унинг коронавирусга таъсири ҳали ўрганилиши керак. Лекин грипп вирусларининг турли штаммларига қарши самараси исботланган.

https://ok.ru/videoembed/1529719360191

Бу препарат ҳақида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Фан ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Aзиз Дўсматов 26.02.2020 йилда Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам қисман сўзлаб берганди:

"Рутан препарати интерферон активловчи универсал дори воситасидир. У олимларимиз томонидан ишлаб чиқарилган ва организмнинг иммунитетини ошириш орқали гриппга қарши курашади", – деган А. Дўсматов.