Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент хорижлик мутахассислар яшаши учун энг арзон шаҳарлардан бири деб топилди
Фото: KUN.UZ
Mercer компанияси ўтказган тадқиқотга кўра, хорижлик мутахассислар (экспатлар) яшаши учун энг қиммат шаҳар Ҳонгконг деб топилди. Эътиборлиси, Тошкент экспатлар яшаши учун яна энг арзон шаҳарлардан бири деб топилди.
Туркманистон пойтахти Ашхобод экспатлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар орасида 2-ўринни эгаллаб, Токио, Цюрих, Сингапур, Сеул ва Шанҳай каби шаҳарларни ортда қолдирган. Бир йил аввал Ашхобод ушбу Cost of Living Survey рейтингида 7-ўринни эгаллаган.
Тошкент эса экспатлар учун энг арзон шаҳарлар орасида яна етакчилар қаторида бўлди. Ўзбекистон пойтахти рейтингда келтирилган 209 та шаҳар ичида 206-ўринни эгаллаган. Тошкент ушбу ўринни Қирғизистон пойтахти Бишкек билан бўлишган. Бир йил аввал Тошкент 208-ўринни эгаллаган.
Экспатлар учун энг қиммат шаҳарлар ўнталигидан Ҳонгконгдан ташқари, Токио, Цюрих, Сингапур, Нью-Йорк, Шанҳай, Берн, Женева ва Пекин жой олган.
Хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар ўнталигидан, яъни рейтингнинг энг қуйи ўринларидан эса Покистон пойтахти Исломобод, Замбия пойтахти Лусака, Шимолий Македония пойтахти Скопье, Грузия пойтахти Тбилиси, Гамбия пойтахти Банжул, Покистоннинг яна бир шаҳри Карачи, Тошкент, Бишкек, Намибия пойтахти Виндхук ва Тунис пойтахти Тунис жой олган.
Мавзуга оид
18:15
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
13:59 / 07.05.2026