“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаларга сабаб бўладиган айрим жиҳатларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, 3-моддасида: “Айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми хусусиятларидан келиб чиқиб, қонун нормаларига тўлиқ ва қисман амал этилмаслиги белгилаб берилган”. Бу жуда қизиқ муҳокамаларга сабаб бўлди. “Бу тоифалар ким? Нимага бу ерда татбиқ қилинмайди?” дейиляпти. Бунинг сабаби бор.

Агар халқаро тажрибани оладиган бўлсак, қонуннинг номидан келиб чиқсак, яъни “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” фуқаролик деган сўз турибди. Давлат хизмати бу – кенг қамровли тушунча. Лекин давлат фуқаролик хизмати бу – бошқа хизмат. Яъни профессионал давлат хизмати.

Бутун дунё тажрибаси, умумэътироф этилган қоидага асосан бошқа давлатларда ҳам давлат хизмати иккита тоифага бўлинади. Бу ўша биз айтган давлат фуқаролик хизмати ва сиёсий хизматчилар.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида мана шу 3-моддада истисно қилинган тоифа бу – сиёсий хизматчилар ҳисобланади. Депутатларимиз, судьялар, яъни уларни тайинлаш, мажбурияти, юклатилган вазифани амалга ошириш қонун, тартиб-талаблари умуман бошқача. Фуқаролик хизматиники бошқача.

Давлат фуқаролик хизматининг асосий устувор йўналишларидан бири бу – меритократия. Иккинчиси бу – карьера модели. Қонун талабларини судьяга, депутатларга татбиқ қилолмаймиз. Танлов асосида жойлашимиз керак.

Депутат сайланади, депутат – халқ вакили. Депутатга нисбатан аттестация қилиш, карьера, ўсиш деган нарса йўқ. У бошқача мавқега эга. У давлат хизматида алоҳида категория ҳисобланади.

Судьялар ҳам бошқа категория. Биз қонунни тўлиқ татбиқ қилолмаймиз. Бу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, мудофаа ва бошқа органлар деб айтилган модда бор. Улар алоҳида қонун билан тартибга солинади. Сабаби, уларнинг мақоми, ваколати бошқача. Уларни тартибга солиш бошқача бўлади. 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида