Kun.uz мухбири фабрикада иш бошлаган ёш консультантлар билан учрашиб, «Лойиҳалар фабрикаси» ҳақида маълумот тўплади.

«Лойиҳалар фабрикаси» нима ўзи?
Абдулвосид Миножиддинов, Лойиҳалар фабрикаси консультанти:

«Лойиҳалар фабрикаси» Ўзбекистонда биринчи бор Фарғонада иш бошлади. Фабрикани очишдан асосий мақсад – ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш учун ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда фарғоналикларни тадбиркорликка кўпроқ жалб қилиш. Биз шунингдек, ғоя эгаларига ўз ғояларини реализация қилиш жараёнида дуч келадиган турли жараёнларда ёрдамлашамиз.
Фабрикада тадбиркорлик лойиҳасига эга ёшларнинг фикрлари эшитилади. Лойиҳалар бу ерда ишловчилар томонидан ҳисоб-китоб қилинади ва инвесторлар ҳамда тижорат банкларига тавсия қилинади.

Президент Мирзиёев фабрика ҳақида тайёрлаган тақдимотимизни кўрди. Унинг айтган гаплари эса бизга катта ва жиддий мотивация берди. Президент бизга «келажакда Ўзбекистонга кириб келаётган барча инвестициялар ҳудудлардаги шу каби лойиҳалар фабрикасида ўрганишдан ўтиши керак», – деди.
Келгусида ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистоннинг ҳар бир тумани ўз «Лойиҳалар фабрикаси»га эга бўлади. Бу фабрикада тайёрланган лойиҳалар ўша туманда тадбиркорларни кўпайтириш, кираётган инвестор ва инвестицияларга хизмат қилади.

Фабрикани учта банк молиялаштиради
Муҳаммадхон Мўйдинов, Лойиҳалар фабрикаси консультанти:























