Жамият | 10:50 / 12.06.2020
88708
2 дақиқада ўқилади

Тергов департаменти Хоразмда аёл кишининг бир неча аёллар томонидан калтакланиши ҳолати бўйича расмий маълумот берди 

Ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Хоразмдаги «самосуд» ҳолати тасвирланган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот берди.

2020 йилнинг 9 июнь куни тахминан соат 22:40да Қўшкўпир тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи 20 ёшли Ҳ.О. дугоналари Д.А., Л.М., М.М., Д.К. билан биргаликда яшаш уйига келаётганида, олдидан 31 ёшли С.Д. бошқарувидаги Nexia автомашинаси келиб тўхтаганида, автомашинадан шу маҳаллада яшовчи К.Д., Р.Д, ва О.Д. тушган.

Хабарда айтилишича, улар “Сен нима учун ўғлим ва келинимни турмушини бузиб, бузғунчилик қилиб юрибсан” деб ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган ҳамда ушбу ҳолатни шу ерда бўлган С.Д. ўзининг уяли телефон аппаратига видеотасвирга олиб турган.

Х.О. шу маҳаллада яшовчи К.Д.нинг ўғли С.Д. билан 2016 йилдан буён яшаб келаётганлиги, ҳозирда бир нафар фарзанди борлиги аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида Х.О. чап билак, чап-ўнг елка, болдир, чап сон ва кўкрак қафасини қонталашлари бўлиб, енгил тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан К.Д., Р.Д., О.Д. ва Н.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан, ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан безорилик содир этилса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани