Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Халқаро жиноий суд ходимларига нисбатан санкция жорий этилишига рухсат берди
Фото: Human Rights Watch
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳарбий хизматчиларнинг Афғонистондаги эҳтимолли жиноятларини суриштира бошлаган Халқаро жиноий суд (ХЖС) ходимларига нисбатан санкция жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармон АҚШ Молия вазирлигига ХЖС ходимларининг молиявий активларини блоклаш, Давлат департаментига эса — уларни мамлакатга киритмаслик имконини беради.
Оқ уй сайтидаги баёнотда ХЖС АҚШ ва унинг иттифоқчилари, жумладан Исроилга нисбатан «сиёсий суриштирувлар ўтказаётгани» қайд этилган ва Вашингтон ХЖСнинг олий раҳбариятида даражасида коррупция мавжуд бўлиши, шу сабабли унинг суриштирувлари нохолис бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
АҚШ Халқаро жиноий суд тузилишига асос бўлган Рим статутини ратификация қилмаган ва ХЖСнинг АҚШ фуқаролари устидан юрисдикциясини тан олмайди.
Афғонистондаги америкаликлар, толиблар ва маҳаллий ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатлари устидан дастлабки халқаро суриштирув 2006 йилдаёқ бошланган эди. 2017 йилда айблов томони можаро жараёнида ҳарбий жиноятлар содир этилганини таъкидлаш учун асослар борлиги ҳақида баёнот берган. 2020 йилнинг мартида ХЖС Апелляцион палатаси тўлақонли суриштирув ўтказишга рухсат берган.
Мавзуга оид
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025