Автомактабларда 1 июндан бошлаб ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларида назарий дарсларни онлайн ҳамда амалий машғулотларни эса карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширишга рухсат берилди. Бу эса ўз навбатида сифатли онлайн таълим жараёни ташкил этишни талаб қилади.

Аммо айрим ҳудудларда Telegram ёки Facebook тизимлари орқали, флешка ёки дисклар орқали ўқувчиларга дарслар тақдим этилмоқда. Аммо дарсларни шунчаки ўқувчига юбориш орқали ўқувчининг дарсларни кўриши ва ўзлаштириши тўғрисидаги саволларга жавоб топиш қийин масала.

Ҳар бир дарс якунида тестлар тақдим этилади

Сифатли онлайн таълимда ўқувчиларнинг дарсларни кўриш ҳамда онлайн дарсларда иштирок этиш жараёнларини назорат қилиш ва ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоб қила олиш имконияти муҳим саналади. «YAKUBOV GLOBAL XOLDING» ҳайдовчиларга онлайн таълим ташкил этиш бўйича Onless.uz платформасини таклиф этади. Мазкур платформа қуйидаги имкониятларга эга:

- тизим ҳар бир ўқувчининг қайси видеодарсни кўрганини автоматик ёзиб боради. Бунда ўқувчи дарсни тўлиқ кўрган ҳолатдагина тизим мазкур дарсни кўрилган деб ҳисоблайди. Қолган барча ҳолатларда видеодарс кўрилмаган деб ҳисобланади. Бу эса видеодарслар устидан назорат ўрнатилишини таъминлайди;

Дарслар устидан назорат

- дастурга СМС уланган бўлиб, автомактаблар ўқувчини рўйхатга олиш жараёнларида ўқувчига қуйидагича СМС ҳам боради:

Хар бир ўқувчига автоматик СМС хабарнома боради

- дарслар тўлиқ онлайн ташкил этилади ва бир хил сценарий асосида бутун республикада ягона платформада бўлади;