Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4 мингга яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда ва Навоийда 42 бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 3985 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Навоий вилоятида 33 нафар, жами 42 нафар бемор соғайди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида олинса, соғайган беморларнинг 5 нафари тошкентлик, 2 нафари Андижон вилояти Пахтаобод туманидан, 1 нафари Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан, яна бир нафари эса Самарқанд вилояти Қўшробот туманидан.
Навоий вилоятидан тузалганларнинг 25 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 50 ёшда, ёши кичиги 2013 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида олинса, 31 нафари вилоятнинг ўзидан, 2 нафари эса Наманган вилоятидан.
Эндиликда Тошкент шаҳридан коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1939 нафарга етди. Навоий вилоятида эса ушбу кўрсаткич 214 нафарни ташкил қилмоқда.
Шу вақтгача Ўзбекистонда жами 3985 киши касалликдан тузалиб чиққан.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022