Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 51 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 15 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5154 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари аҳоли орасида ва 16 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотдагилар), 7 нафари Бухоро вилоятида (барчаси мулоқот орқали юқтирган), 10 нафари Хоразм вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасидан, қолган 9 нафари эса инфекцияга чалинганлар билан мулоқотдаги фуқаролар орасида ) қайд этилган.
Касаллиги аниқланган барча беморларга шифокорларимиз томонидан тиббий муолажалар ўтказилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Айни пайтда юртимизда 3996 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар (77 фоиз) соғайган.
Бугун ҳозирча 74та янги ҳолат аниқланди, 53 нафар бемор ушбу касалликдан фориғ бўлишди ва шу вақтгача тузалганлар сони 3996 нафарга етди.
Шифохоналарда 1139 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022