Жаҳон | 17:09 / 16.06.2020
9451
2 дақиқада ўқилади

Беларусда президентликка номзодлардан бири таҳдидлар сабабли сайловда қатнашмаслиги мумкинлигини айтди

Аввалроқ тадбиркор Наталья Кисель Беларусь президенти сайловидан номзодини олиб ташлашга қарор қилганди.

Светлана Тихановская / Фото: Наша Ніва

Мухолифатчи блогер Сергей Тихановскийнинг рафиқаси Светлана Беларусь президентлигига номзодини рўйхатдан ўтказиш учун ариза беришдан воз кечишга тайёрлигини айтди. У буни ўзи ва фарзандларига нисбатан бўлаётган таҳдидлар билан изоҳлади

Тихановскаянинг сўзларига кўра, у рўйхатга олиниш учун зарур 100 мингта имзони беришни бошлаш учун Гомелга келганида унга номаълум рақамдан қўнғироқ бўлган. Унга ва фарзандларига таҳдид қилишган ҳамда бу ташрифни давом эттирмаслиги кераклигини айтишган. Светлана Тихановская бу ҳақда ўз тарафдорларига қилган видеомурожаатида маълум қилди.

"Олдимда танлов турибди: фарзандларим ёки курашни давом эттириш. Нимани танлашим аниқ", - деди Тихановская ва унинг ҳар қандай қарорини тушунишлари кераклигини илтимос қилди.

Ташаббускор гуруҳга мамлакатдаги таниқли YouTube-каналлардан бири муаллифи Сергей Тихановский номзодини рўйхатдан ўтказишга рад жавоби берилганди, чунки у ҳужжатлар тақдим этилган пайтда ҳибсга олинганди. Блогерга жамоат тартибини қўпол равишда бузиш айблови эълон қилинган.  

Аввалроқ тадбиркор Наталья Кисель Беларусь президенти сайловидан номзодини олиб ташлашга қарор қилганди.

Беларусда президентлик сайловлари 9 августда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко олтинчи муддатга сайланиш ниятида ва керакли миқдордаги имзоларни тўплаб бўлди.

Мавзуга оид