Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳеч қандай ташвишга ўрин йўқ» – ЕТТБ вакили Ўзбекистоннинг маблағлардан ривожланиш учун фойдаланиш натижаларини юқори баҳолади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки минтақавий директори Эрик Ливни «Мунозара клуби»нинг илк йиғилишида Ўзбекистон ҳукумати банк томонидан ажратилаётган маблағлардан унумли фойдалана олишига ишонч билдиришини айтиб ўтди.
«Ушбу даврада ҳозир бўлган барча халқаро ташкилотлар ва тараққиёт банклари Ўзбекистонга қарз беришга тайёр. Бу биз Ўзбекистондан фойдаланишни кўзлаган қандайдир беадаб институтлар эканлигимизни эмас, Ўзбекистон ҳукуматининг маблағларимиздан унумли фойдалана олишига ишонишимиз ва нафақат ушбу маблағлар, балки ушбу қарзлар ажратилаётган кўплаб соҳалар билан боғлиқ тажрибадан оқилона фойдаланишга ишонч борлигини билдиради.
Аслида қарз беришлар - бу энергетика ёки транспорт соҳасида бўладими, хусусий сектор ёки ДХШ асосидаги лойиҳалардами, буларнинг барчаси ислоҳотлар билан боғлиқ. Буларнинг бари биз берадиган кредитнинг бир бўлагидир.
Ўзбекистон ҳукуматининг маблағлардан ривожланиш йўлида фойдаланиш қобилиятига келсак, бу борада натижалар жуда юқори. Агар ўтган ўсиш суръатларини кўриб чиқадиган бўлсак, улар жуда ҳам таъсирли. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон бизнинг портфелимиздаги Марказий Осиё давлатлари орасида 2020 йилда ҳам ўсишга эришиши ва 2021 йилда иқтисодиёти тикланиши прогнозлаштирилган ягона мамлакатдир. Шубҳасиз, агар сиз ўртача 2,4 фоиз қарз олсангиз ва 6,5 ёки 7 фоиз иқтисодий ўсишга эришаётган бўлсангиз, демак, ҳеч қандай ташвишга ўрин йўқ», деди Эрик Ливни.
У қарз олишнинг Ўзбекистон учун таъсирини кўриб чиқишдаги омиллардан бири - хусусий сектордаги жалб қилинаётган маблағлар динамикаси эканини айтди. У хусусий сектор томонидан маблағларни жалб қилишга бўлган истак сўнгги икки йил давомида сезиларли даражада ўзгарганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, кредитлар ҳажмининг ўсиш суръати кетма-кет икки йил давомида 50 фоизни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz ахборот ҳамкори сифатида иштирок этган «Мунозара клуби»нинг илк муҳокамалари 13 июнь куни бўлиб ўтди. Батафсил видеорепортаж билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:05 / 11.02.2026
Ўзбекистон қаторасига олтинчи йил ЕТТБ энг кўп молиялаштирган давлат бўлди
12:38 / 01.01.2026