Жаҳон | 00:25 / 18.06.2020
16183
1 дақиқада ўқилади

Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг PepsiCo ва Mars ўз маҳсулотлари логотипини ўзгартирмоқчи

PepsiCo шунингдек, афроамерикаликларни қўллаб-қувватлаш учун беш йил давомида 400 млн доллардан ортиқ маблағ ажратишини эълон қилди.

Фото: DANIEL ACKER/BLOOMBERG

PepsiCo корпорацияси ўзининг Aunt Jemima - нонушта учун мўлжалланган маҳсулоти логотипини ўзгартирмоқчи.  

Ушбу маҳсулот логотипида XIX аср охирларида оқ танли америкаликлар уюштирган томошаларда айтилган қўшиқ қаҳрамони, афроамерикалик Жемайма хола тасвирланган. Жемайма хола тасвирланган логотип оқ танлилар оиласидаги қора танли хизматкорни ифодалайдиган ҳақорат ҳисобланади.  

Mars Inc эса техаслик фермер қўлида ишлаган афроамерикалик тасвирланган Uncle Ben's маҳсулоти логотипини ўзгартиришини маълум қилди.

Кейинги ҳафталарда Миннеаполисда полиция қўлга олаётганда ҳалок бўлган Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг ирқчиликка қарши намойишлар фонида ижтимоий тармоқларда брендлар тез-тез муҳокама қилинмоқда.

PepsiCo шунингдек, афроамерикаликларни қўллаб-қувватлаш учун беш йил давомида 400 млн доллардан ортиқ маблағ ажратишини эълон қилди.

Mars Inc эса ирқчиликка барҳам беришни ўз мажбурияти деб ҳисоблашини таъкидлади.

Мавзуга оид