Perseverance марсоходи Марсни тадқиқ этаётганига беш йилдан ошди. NASA мунтазам равишда аппарат томонидан олинган қайта ишланмаган янги тасвирларни жамоатчиликка тақдим этиб келмоқда.
Perseverance 2020 йил июл ойида Марсга учирилган ва 2021 йил 18 февралда сайёра сиртига муваффақиятли қўнган. Шундан буён марсоход Қизил сайёрани ўрганиб, қадимда у ерда микроб кўринишидаги ҳаёт мавжуд бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи изларни қидирмоқда.

Шу билан бирга, аппарат Марс сирти, тоғ жинслари ва атроф-муҳитга оид кўплаб тасвирларни Ерга юбориб келмоқда.
Perseveranceʼнинг ўзига жами 19 та камера ўрнатилган. Mars 2020 миссияси доирасида Марсга етказилган Ingenuity вертолётида эса яна иккита камера бўлган. Умуман, Mars 2020 миссияси 25 та камера билан жиҳозланган.

Миссия давомида марсоход ва вертолёт томонидан жами бир миллиондан ортиқ сурат олинган. NASA ушбу тасвирларнинг янги қисмларини мунтазам равишда эълон қилиб боради.

Марсоход камераларига Марснинг турли манзаралари, сайёра сиртидаги тош ва тоғ жинслари тушади. Айрим кадрларда Perseveranceʼнинг илмий тадқиқотлар олиб бориши ва турли вазифаларни бажариш жараёни ҳам акс этади.

2026 йил сентябрь ойида олинган янги тасвирлар ҳам Марс сиртининг ўзига хос тузилиши ва Қизил сайёра ландшафтини яқиндан кўриш имконини беради.

















