Жамият | 17:00 / 23.06.2020
6788
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ориент Финанс» банк жадал суръатларда ривожланишни таъминлаш мақсадида етук мутахассисларни жалб қилди

Республика Ҳукумати томонидан молиявий соҳада олиб борилаётган чуқур ва таркибий ислоҳотлар, хусусан, соҳадаги ўзгаришларнинг юқори суръатларда амалга оширилиши Ўзбекистон банкларининг ўз бизнес стратегияларини қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда. Covid-19 билан боғлиқ бўлган вазият бир қатор ноаниқлик ва глобал хатарларни юзага келтириб, молиявий хизматлар бозори иштирокчиларининг ташкилий жиҳатдан мослашувчанлиги, самарали қарорларни тезкор қабул қилиш ва янги маҳсулотларни жорий этишга тайёргарлигини синовдан ўтказмоқда. 

19 июнь куни «Ориент Финанс» банкда Кузатув Кенгашининг янги таркиби иш бошлади, унинг асосий вазифалари ҳозирги кунда банкда амалга оширилаётган трансформация жараёнларини янада жадаллаштиришдан иборат.

Бу, биринчи навбатда банк хизматларини рақамлаштириш, банк маҳсулотларини кенг омма учун содда ва қулай қилишдан иборатдир. Мижозлар учун чакана хизматларни ривожлантириш билан бир қаторда, банк корпоратив мижозлар – кичик ва ўрта бизнесга йўналтирилган хизмат турларини ҳам кенгайтиради. 

Бугунги кунда эко тизим ёки маркет-плейс ҳақида сўз юритганда, банкнинг ривожланиши биринчи навбатда – ўзаро ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилганига боғлиқ эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. «Ориент Финанс» банк – VISA, MasterCard ва UnionPay халқаро карталарини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича етакчи ҳисобланади. 

Кузатув Кенгашининг янги таркиби янги маҳсулотлар ва рақамли хизматларни UzCard ва HUMO каби узоқ муддатли маҳаллий ҳамкорлар билан бир қаторда, молиявий ва номолиявий секторлардаги янги иштирокчилар ҳамда стартаплар билан ривожлантириш орқали банкнинг етакчилик ролини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилиб белгилаган. 

Шунингдек, Кенгашнинг муҳим вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади: корпоратив бошқарув тизимини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, барқарор ривожланиш сиёсатини (ESG) босқичма-босқич шакллантириш ҳамда банкда замонавий риск-менежментни ташкил қилиш ҳисобланади.

Демак, Кузатув Кенгаши таркибига кирган янги аъзолар:

  • Гришенко Оксана Яковлевна – чакана хизмат кўрсатиш йўналишини ривожлантириш бўйича мутахассис. 20 йил мобайнида Россия банклари ва молия компанияларида чакана бизнесни ривожлантириш бўйича юқори лавозимларда фаолият юритган.
  • Жалилов Жасурбек Қаҳрамонович – хорижий инвесторлар, жамғармалар ҳамда молия институтлари билан ишлаш бўйича мутахассис. Германиядаги Франкфурт молия ва бошқарув бизнес-мактабининг битирувчиси ҳисобланади. Европа ҳамда Россия банкларида иш тажрибасига эга.
  • Фалилеев Николай Юрьевич – информацион технологияларни ривожлантириш, рақамлаштириш ва мобил банкинг йўналишлари бўйича ўн йилдан зиёд иш тажрибасига эга мутахассис ҳисобланади.

«Ориент Финанс» банк мижозлар учун қулай шарт-шароитларни яратиш йўлидаги ишларни юқори суръатларда ривожлантиришни давом эттиради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид