Ўзбекистоннинг турли телевидениелари, радио, босма ва интернет нашрларида фаолият юритувчи журналистлар Фарғона вилоятнинг етакчи саноат корхоналари, ўқув муассасаларида бўлдилар.
Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Марғилондаги «Ҳунармандлар маркази»да бўлиб миллий ҳунармандчилик намуналаридан бўлган атлас матоси ва «Назар» гиламчаларининг тўқилиш жараёни билан танишишди.



Шунингдек, «Рақамли технологиялар маркази» ва Ўзбекистон – Корея халқаро университетида ёшларга яратилган шароитларни кўришди.
Йирик саноат объектларидан бўлган «Uzwoolentex» корхонаси ҳамда Керамика заводининг ишлаб чиқариш жараёнини ҳам кузатишди.




Пресс-тур сўнгида ОАВ вакиллари учун Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан «Фарғонанинг тадбиркори – Фарғонанинг ислоҳотчиси» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят раҳбари журналистлар саволларига жавоб берди.



Элмурод Эрматов, Kun.uz мухбири
Тасвирчи – Аҳрорбек Ёқубжонов
«Мажбурий обунага жуда қаршиман». Шуҳрат Ғаниев – маддоҳлик, пора ва мажбурий обуна ҳақида














