Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.
Хабар қилинишича, Конимех тумани ҳудудида ҳаракатланаётган «Кобалт» русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Қозоғистон фуқаросига тегишли целлофан пакетда 2 кг 87 гр «опий» моддаси борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, у мазкур гиёҳвандлик моддасини муқаддам наркокуръерлар томонидан қўшни давлатдан контрабанда қилиниб, қолдириб кетилган хуфия жойдан олиб кетаётган бўлган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











