Жиззахда чойхонага борган шахснинг ёнидан гиёҳвандлик воситаси топилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
2020 йил 23 июнь куни соат 21:30да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Сарбозор МФЙ ҳудудида жойлашган “Мингчинор” чойхонасида ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, тадбир жараёнида 27 ёшли М.Н. уч дона полиэтилен пакетга солинган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қуритилган ҳолдаги ўсимликни 4 млн. сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 4 млн. сўм пул ҳамда уч дона полиэтилен пакетдаги ўсимликлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида М.Н. мазкур ўсимликни тоғаси 59 ёшли М.Қ.дан сотиб олганлигини маълум қилган.
Ушбу олинган маълумотга асосан ИИБ ходимлари томонидан фуқаро М.Қ.нинг хонадони кўздан кечирилганида уйнинг ювиниш хонасидан уч дона полиетилен пакетга солинган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли, қуритилган ҳолдаги ўсимликлар топилиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Суд-кимёвий экспертиза хулосасида, М.Н.дан олинган ўсимлик моддалари “опий” гуруҳига мансуб бўлган вазни 1 792 граммни ташкил қилган “кўкнор сомони” эканлиги М.Қ.нинг хонадонидан олинган ўсимлик моддалари “опий” гуруҳига мансуб бўлган вазни 1 938 граммни ташкил қилган “кўкнор сомони” эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Н. ва М.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
14:30 / 05.10.2024