Бугун 3 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

Бугунги 281 ҳолатдан 255таси карантин муассасаларида, 25таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 1 кишига ҳам вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Аҳоли орасида (+30)
Бугун уч ҳудудда аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 13та янги ҳолат қайд этилди.

Бир кун олдин шаҳарнинг Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Сергели ва Учтепа туманларида янги касалланиш ҳолатлари аниқланганди. Пойтахтда сўнгги марта 3 июнь куни аҳоли орасида касалланиш ҳолати аниқланмаган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида аҳоли орасида 9та, Самарқанд вилоятида 3та янги ҳолат қайд этилган.

Карантин (+255)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 190 ҳолат аниқланди.

Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 16 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида карантиндагилар орасида 35 кишида вирус чиққан.

Ҳайдовчилар (+1)
Бугун Тошкент вилояти ҳудудида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлган бири кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Тузалганлар (+186)
30 июнь давомида Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида 186 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 135 нафар, Хоразм вилоятида 44 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 2 нафар) соғайди.