Бир кунда 300дан ошиқ янги ҳолат қайд этилди. Бу янги рекорд
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 3 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9396 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 9 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари Андижон вилоятида ва 3 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун кун давомида жами 318та янги ҳолат қайд этилди. Бу янги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 2 июль куни 297 ҳолат қайд этилиб, рекорд кўрсаткич қайд этилганди.
Шунингдек, Тошкент ва Наманганда жами 217 бемор тузалиб, кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича рекорд янгиланди.
Кун давомида Тошкент шаҳрида икки бемор вафот этди ва вирус қурбонлари сони 29тага етди.
Айни вақтда шифохоналарда 3116 бемор даволанмоқда. Шундан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024