Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда тошқинлар ва кўчкилар оқибатида 57 киши ҳалок бўлди
Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Кюсю оролида уч кун давом этган кучли ёмғирлардан кейин 57 киши ҳалок бўлди, 16 киши бедарак йўқолди.
Расман ҳалок бўлганлар рўйхатига 57 киши киритилган, яна 2 киши юрак ва ўпка фаолияти тўхтаган ҳолатда деб қайд қилинган, чунки Японияда ўлимни фақатгина махсус тиббий ходим белгиланган тартибот бўйича қайд қила олади. Барча ҳалок бўлганлар кучли ёмғирлар оқибатида юз берган тошқинлар ва кўчкилар қурбонлари бўлган.
Айни вақтда ёмон об-ҳаво фронти Япониянинг бош ороли – Хонсюнинг марказий қисмидаги Нагано ва Гифу префектураларига кўчган. У ерда тошқинлар ва тоғ кўчкилари юз бериши хавфи сабабли 54 мингдан кўпроқ одамга эвакуацияланиш тавсия қилинган.
Фалокат ҳудудига маҳаллий қутқарувчиларга ёрдамга 20 мингга яқин ҳарбий юборилган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026