Жамият | 09:00 / 11.07.2020
36977
3 дақиқада ўқилади

ENTER Engineering Pte. Ltd. компанияси Uzbekistan GTL заводидаги ўз ходимлари ҳолати ҳақида маълумот берди

Қашқадарё вилоятида қурилаётган GTL заводи бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга ва жаҳон миқёсидаги лойиҳалардан бири эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси хавфининг дастлабки кунлариданоқ Enter Engineering Pte. Ltd. компанияси раҳбарияти меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш департаменти билан ҳамкорликда 10 минг киши ишлаётган мазкур лойиҳа ҳудудида COVID-19 касаллиги тарқалиши бўйича хавф-хатарларни тезкорлик билан баҳолаб чиқди.

Коронавирус инфекцияси тарқала бошлаган дастлабки кунларданоқ ENTER Engineering Pte. Ltd. компанияси томонидан объектга жалб қилинган ходимларнинг саломатлигини сақлаш ва меҳнат шароитини хавфсиз даражада таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ходимлар шахсий гигиенаси назоратини кучайтириш мақсадида катта ҳажмда тиббий ниқоблар, қўлқоплар, дори-дармонлар, антисептиклар харид қилинди. Термометрия пунктлари, қўллар дезинфекцияси учун қўшимча станциялар ўрнатилди, ходимлар учун алоҳида, юк ва енгил автомбиллар учун алоҳида дезинфекцион йўлаклар ташкил этилди, ПЗР тестлар ўтказиш бўйича ускуналар сотиб олиб келтирилди.

Заводга қайтган, вахта услубида ишловчи мутахассислар махсус тайёрланган карантин ҳудудларига 14 кунга жойлаштирилмоқда ва улардан коронавирусни аниқловчи тест олинмоқда. Касалликнинг яширин даври давомида бу ходимлар завод қўриқлови остида ўтказмоқдалар. Фақат мана шу амалиётлар бажарилганидан кейингина улар ишга киришишларига рухсат берилади.

Бугунги кунга қадар объектдаги ишлар коронавирусга чалиниш бўйича бирорта ҳолат қайд этилмаган ҳолда амалга оширилди.

Объектни топшириш бўйича режа 2020 йилнинг декабрь ойига мўлжаллангани боис, қурилиш таъминоти узулксизлигини таъминлаш учун заводга мунтазам равишда ускуналар, юклар, қурилиш материаллари ва шу жумладан хориждан жўнатмалар қабул қилинмоқда.

Заводга юк келтирувчилар 14 кунлик карантинга жойлаштирилиши мумкин бўлмаган, сабаби, улар завод ходимлари эмасдилар. Улар термометрия ва дезинфекция пунктларидан ўтганлар ва касалликнинг дастлабки белгилари бўлмаганидан сўнг ўз ишларини давом эттирганлар.

Ходимлар орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланганидан сўнг барча касалланганлар ва улар билан контактда бўлганлар объект ҳудудида қурилган махсус изоляторга жойлаштирилдилар. Бу ерда улар юқори малакали тиббий мутахассислар назорати остида, харид қилинган дори-дармонларни қабул қилган ҳолда парваришланадилар.

Даволанаётган ходимларнинг умумий ҳолати касалликнинг енгил кечиши шаклига мос дея баҳоланмоқда.        

Enter Engineering Pte. Ltd. Компанияси матбуот хизмати

Мавзуга оид