Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти хорижликларга ер сотилишини истисно этди
Қозоғистон ерлари хорижликларга сотилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукумат йиғилишида айтиб ўтди.
“Ер кодексининг баъзи бандларига мораторий 2021 йилда ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли биз бу масала бўйича якуний қарор қабул қилишимиз лозим. Биз асосий муаммони белгиладик. Ер хорижликларга сотилмайди. Бу масалага бошқа қайтмаймиз”, деб айтган Тўқаев.
Қозоғистон раҳбарининг таъкидлашича, агросаноат комплексини инвестициялар ва технологиялар жалб қилган ҳолда ривожлантириш лозим, шу сабабли маҳаллий фермерлар билан ерларнинг самарали қўлланиши масаласини муҳокама қилиш керак. Тўқаев ҳукуматга Ер кодексига тегишли тузматларни киритиш вазифасини топширган.
Қозоғистонда 2021 йил 31 декабргача қишлоқ хўжалиги ерларининг хорижликларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳамда хорижий капитали улуши 50 фоиздан кўпроқ бўлган компанияларга сотилишига тақиқлов амал қилади.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026