Янги таҳрирда пандемия шароитида деҳқон бозорлари қай тарзда фаолият юритишига оид бир қатор янги қоида ва меъёрлар белгиланган.
Унга кўра, деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ҳолда «зигзаг» тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.
Ҳар бир бозорга киришда «дезинфекция туннели» ва «санитария постлари, дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб уларнинг вазифалари қуйидагилар этиб белгиланади:
– бозор ҳудудига кирган шахсларни дезинфекция қилиш (сотувчилар, харидорлар, бозор ходимлари ва бошқалар);
– иситма ёки касалликнинг бошқа белгилари бўлган шахслар аниқланганда ваколатли органларга дарҳол хабар бериш;
– бозорлар ҳудудларини кун давомида (2-3 марта) дезинфекция қилиш;
– карантин чоралари талабларига мувофиқлигини текшириб бориш (тиббий ниқоблар, қўлқоплар мавжудлиги, сотувчилар ва ходимлар учун).
Деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконларида қадоқланмаган маҳсулотлар, ёпиқ ҳолатда (полиэтилен плёнкаларга ўралган, бир марталик пакетларга солинган ва ҳ-к.) сақланади. Савдо нуқталарида сотувчилар ўртасида ижтимоий масофа (2 метр) таъминланади
Деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконлари атрофида қўл ювиш воситалари билан жиҳозланган бир нечта қўл ювиш жойлари (зарур ҳолларда кўчма қўл ювиш нуқталари) ташкил этилади.
Озиқ-овқат дўконларининг кириш қисмида махсус тўсиқлар (стол, стул, доска ва бошқалар) ташкил этилади ва савдо фаолияти махсус «дарча»дан амалга оширилади.
Деҳқон бозорининг ҳудудлари аниқ зоналарга ажратилади:
– савдо;
– маъмурий ва сақлаш (маъмурий ва маиший объектлар, шу жумладан бозор ходимлари учун овқатланиш, омборхона);
– харидорларга хизмат кўрсатадиган бозор;
– алоҳида транспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойи,
– маиший, ахлат йиғиш жойи.
Шу билан бирга, савдо ҳудудида:
– ёпиқ павильонларда, савдо расталарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси;

















