Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзини ўзи банд қилганлар 150 мингга яқинлашди, улар қайси соҳада кўп экани маълум қилинди
Ўзбекистон иқтисодиётида ўзини ўзи банд қилганлар сони 150 минг нафарга яқинлашмоқда.
Давлат Солиқ Қўмитаси хабарига кўра, 16 июль ҳолатига ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 146 234 нафарга етди. Йил охиригача уларнинг миқдори 350 минг бўлиши кутилмоқда.
Вилоятлар кесимида олиб қараганда, бухороликлар бу кўрсаткич бўйича карвонбошилик қилмоқда – 20 713 нафар. Кейинги ўринларни Наманган вилояти (18 543), Самарқанд вилояти (18 366), Тошкент шаҳри (14 444) ва Фарғона вилояти (12 518) эгаллаб турибди.
Ўзини ўзи банд қилиш мумкин бўлган 67та фаолият турлари ичида маиший хизматлар (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш ва бўяш хизматлари) кўрсатишга энг кўп эътибор қаратилган. Рўйхатдан ўтганларнинг 40 484 нафари ёки 27 фоизи шу соҳани танлаган.
Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам) кўрсатиш бўйича 29 690 нафар фуқаро рўйхатдан ўтган.
Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш (нон, уйда поп-корн, музқаймоқ, салатлар, салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш) хизмати 25 774 нафар шахс томонидан танланган.
Шунингдек, саноат йўналиши бўйича хизматлар (ёғоч меъморчилиги, сантехника хизмати, электр монтаж ишлари, макулатура, пластик идиш, темир терсак тўплаш ва қўшимча хомашё тўплаш), ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш, хоналарни тозалаш, халқ табобати) кўрсатиш ҳам аҳоли орасида оммабоп бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.
Ўзини ўзи банд қилганлар сафида бўлиш учун SOLIQ мобил иловаси орқали ёки my.soliq.uz порталида рўйхатдан ўтиш талаб қилинади. Ўзини ўзи банд қилганлар ойига 111,5 минг сўм миқдорида ижтимоий солиқни тўлашади.
Мавзуга оид
13:50 / 16.08.2022
Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси 650 трлн сўмдан ошиб, аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди
12:36 / 01.07.2022
Бекор бўлаётган имтиёзлар, янги субсидиялар – 1 июлдан солиқ маъмурчилигида нималар ўзгарди?
15:30 / 30.06.2022
Шерзод Қудбиев ёш солиқчилар билан учрашувда ДСҚда ишлаш истагини билдирган қизни ишга олди
17:39 / 07.05.2022