Ўзбекистон | 11:28 / 22.07.2020
27490
2 дақиқада ўқилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ишдан кетди, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди

Муҳаммадзокир Маматхонов бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.

Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда.

Муҳаммадзокир Маматхонов

Муҳаммадзокир Маматхонов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

У 1998 – 2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.

2016 – 2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган. Маматхонов 2018 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Қайд этилишича, Муҳаммадзокир Маматхонов бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Бахтиёр Турсунов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Бахтиёр Турсунов

2019 йилнинг август ойида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбари Равшан Ибрагимов ва агентликнинг собиқ амалдорларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинганди.

Мавзуга оид