Ўзбекистон | 12:59 / 27.07.2020
2775
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркор уставда кўрсатилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар импорти билан шуғулланиши мумкинми?

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Зокирова тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли ва бунинг учун таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш талаб этилмаслигини эслатиб ўтди. Бу ҳақда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасида таъкидланган.

«Бунда, асосий фаолият тури йил якунида солиқ ҳисоботларига кўра статистика органлари томонидан ўзгартириб қўйилиши мумкин», - дейди у.

Зокирова АОКА қошида ташкил этилган штаб брифингида дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ҳамда импорт қилиш соҳасидаги енгилликларга ҳам тўхталиб ўтди.

«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига кўра, айрим тиббий буюмлар ва тиббий техникалар импорт қилинганда ва ишлаб чиқарилган давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификация қилинмасдан, айрим дори воситалари эса 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш ҳисобига давлат рўйхатидан ўтказилмасдан реализация қилиниши мумкинлиги белгиланди. Албатта, одамлар соғлигига путур етказмаслик учун қатъий талаблар мавжуд. Ҳужжат матни билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин», - дейди у.

Алишер Рўзиохунов
Тайёрлаган Алишер Рўзиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид